— Тижорат банкининг фуқарога кредит олиш учун доимий рўйхатда турган аҳоли пунктида жойлашган банк муассасасига мурожаат этиши кераклиги тўғрисидаги талаби тўғрими?
— Яшаш жойидан қатъи назар истеъмолчи — жисмоний шахс кредит олиш учун ўзи танлаган банкка мурожаат этишга ҳақли. Бу “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомда белгиланган.