Самарқандда шу йўналишда психологик машғулотлар бошланди. Давлат хизматлари агентлиги тизимида ишлаётган ҳар бир ходим кундалик хизмат фаолияти давомида турли инсонлар билан муносабатга киришади. Бу жараён эса ходимлардан муомала маданиятига, одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилишни талаб этади.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасида ташкил этилган психологик машғулотлар давомида ана шу мавзуда сўз борди.
СамДУ “Умумий психология” кафедраси катта ўқитувчиси Абира Баҳрамова иштирокчилар билан психологик суҳбат жараёнида ана шу салбий ҳолатларнинг омилларини қисқа машғулотлар билан кўрсатиб ўтди. Ходимлар томонидан берилган саволлардан келиб чиқиб, давлат хизматчиларининг мажбуриятлари, агрессивлик ва ундан тўғри чиқиш йўллари, ўз-ўзини парвариш қилиш ҳамда руҳий ҳолатни чиниқтириш, давлат хизматчиси ва мурожаатчи ўртасида юзага келадиган низоли вазиятларнинг олдини олиш, раҳбар ва ходим ўртасидаги тўғри муносабатларни ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтириб берди.
Маълумот ўрнида қайд қилиш жоизки, мазкур йўналишдаги машғулотлар алоҳида жадвал асосида доимий равишда ўтказилиши кўзда тутилган.
Унутманг, халқ манфаати, одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг розилигига эришиш йўлида хизмат қилаётган ходим фуқароларга нисбатан беписанд ёки қўпол муносабатда бўлишга умуман хаққи йўқ.