ЯнгиликларАдлия бўлимлариФуқароларнинг мурожаатига ижобий ечим топилди

Фуқароларнинг мурожаатига ижобий ечим топилди

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қонуний тартибда кўриб чиқиш, уларни тегишлилиги бўйича бартараф этиш йўлида туман, шаҳар адлия бўлимлари фуқароларга яқинда кўмакчи вазифасини ўтамоқда. Мингбулоқ тумани адлия бўлими аралашуви билан бир фуқаронинг муаммоси ҳал этилди.

Мингбулоқ тумани, Баланд-Гуртепа маҳалласида яшовчи Ҳошимжон Эргашев фарзандини вафот этгани лекин, ўз вақтида ўлим гувоҳномасини олмагани ҳозирга келиб эса, мазкур муаммони бартараф этишда амалий ёрдам сўраб тумани адлия бўлимига мурожаат қилади. Ўрганиш давомида мурожаатчининг фарзанди 1990-йил 28-июль куни дунёга келган. Фарзандига эса ўрнатилган тартибда туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олган. Орадан қисқа вақт ўтиб, фуқаронинг қиз фарзанди вафот этган. Шу пайтда ота-онанинг эътиборсизлиги сабаб фарзандни ўлими қайд қилинмаган. Йиллар ўтиб эса, шу бир парча қоғоз фуқароларнинг ортиқча югур-югурларига сабаб бўлди. Бўлим томонидан мурожаат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, фуқаро манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Шундан сўнг, суд томонидан даъво аризаси қаноатлантирилиб, шу куннинг ўзида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Яна бир фуқаро Буқорияхон Жўраева вилоят силга қарши курашиш диспансерида санитарка лавозимида ишлаган даврини имтиёзли иш стажи сифатида ҳисобга олинишини суд орқали тасдиқлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Туман адлия бўлими ходимлари мурожаат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўплаб, фуқаро манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, фуқаронинг манфаатига ҳал қилив қарори қабул қилинишига эришилди.

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, уларнинг муаммо ва масалаларини ижобий ҳал этилишига кўмаклашиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, фуқароларининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ортишига замин яратмоқда.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img