Агар ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқуни ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни амалга оширасан.
Энди кеч бўлди, деб ўйлай бошлаганингда, аслида, ҳали эрта бўлади.
Билим олишнинг азоби — ўткинчи. Илмсизлик азоби — абадий.
Ҳаёт — бу фақат билим олиш эмас, агар сен ҳаётнинг билим олиш қисмидан ҳам ўта олмадингми, унда қўлингдан нима келади?!
Шижоат ва ғайрат роҳат бахш этиши мумкин.
Ўз ишини ҳаммадан аввал тамомлайдиган, ўз ишига чин дилдан ёндашадигангагина ҳақиқий омад кулиб боқади.
Ҳаммага ҳам зафар қучиш насиб этмайди. Аммо муваффақият ўзини ўзи мукаммал қилишга интиладиган ва қатъиятли бўлганларгагина насиб этади.
Вақт — оқар сув.
Бугунги иродасизлик эртанги кўз ёшга айланади.
Маошингнинг ҳажми билим савиянг даражасига мутаносибдир.
Бугун ҳеч қачон қайтарилмайди.