Германия телевидениесида Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди. Фильм тарихий обидалар ва мафтункор табиат манзаралари, шунингдек, аждодлар урф-одатлари билан ифтихор қилиб яшайдиган инсонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.
“3Sat” — машҳур жамоат телеканали бўлиб, Германиянинг “ZDF”, Aвстриянинг “ORF” ва Швейцариянинг “SRG SSR” қўшма лойиҳаси сифатида ташкил этилган. Телеканал 1984 йил 1 декабрдан бери немис тилида эфирга узатила бошлади.
Маълумот учун. Мазкур ТВ томошабинлари Германия, Австрия ва Швейцарияда қарийб 40 миллион кишини ташкил этади. Европанинг бошқа мамлакатларида эса ушбу телеканал 85,5 миллионга яқин томошабинга эга.