Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонГонгконгда мухолифатчилар оммавий равишда ҳибсга олинди

Гонгконгда мухолифатчилар оммавий равишда ҳибсга олинди

Гонгконг қонун чиқарувчи кенгаши собиқ депутатлари, фуқаролик фаоллари – жами эллик кишидан ортиқ мухолифат вакиллари қўлга олинган, уларнинг барчасига айблов эълон қилинган.
Айни пайтда улар қўпорувчилик ҳаракатларига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.
Хитойнинг махсус маъмурий тумани бўлган Гонгконг (Сянган) раҳбариятидан хабар қилинишича, қўлга олинган шахслар “ҳукуматнинг қонуний ваколатларини ижро этишда тўсқинлик қилишда, шунингдек, ноқонуний хатти-ҳаракатлари биан жамият ҳаётини фалажлашга уриниш”да айбланишган.
Мухолифат аъзоларини қўлга олишда мингдан зиёд ҳарбийлар иштирок этишган.
Кузатувчиларнинг фикрича, Гонгконгда Миллий хавфсизликни ҳимоялаш тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин, ушбу ҳолат энг йирик оммавий хибс ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Гонгконг Хитой таркибидаги махсус маъмурий ҳудуд бўлиб, у 1898 йилда Пекин шартномасига асосан, Буюк Британия томонидан 99 йил муддатга Хитойдан ижарага олинган, 1997 йилда қайтариб берилган эди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз