ОТМда грантда ўқиганлар уч йил ишлаб бериши амалиёти бекор қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ростан ҳам грантда ўқийдиганлар 3 йил ишлаб бериши шарт эмасми?
— Тўғри. Президент қарорида 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олганларни ишга тақсимлаш амалиёти жорий этилиши белгиланган. Аммо ушбу ҳужжат Президент қарорига асосан бекор бўлган.
Бир қарашда давлат грантида таҳсил олганларнинг мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти бекор бўлгандек кўринади.
Аммо Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомда давлат грантлари асосида мақсадли тайёрланган кадрлар камида уч йил ишлаб бериш шарти белгиланган. Ушбу Низом ҳали ўз кучини йўқотгани йўқ. Демак давлат грантларида таҳсил олган талаба мажбурий тартибда уч йил ишлаб бериш амалиёти бекор бўлмаган.
Хулоса: Давлат грантларида таҳсил олганлар мажбурий тартибда уч йил ишлаб бериш амалиёти ҳали бекор бўлмаган, аммо бекор бўлиши эҳтимоли мавжуд. Чунки Низом бекор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат (Президент қарори) асосида ишлаб чиқилган.
Шу боисдан, давлат грантларида таҳсил олганлар мажбурий тартибда уч йил ишлаб бериш амалиёти бекор бўлиши мумкин.