Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонГулхан атрофидаги “ўйин” тўхтатилди

Гулхан атрофидаги “ўйин” тўхтатилди

Термиз туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Солиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Нурмамат Ашуровнинг хонадонида фойдаланилган табиий газ учун 1 миллион 410 минг 991 сўм ва  Термиз тумани “Нурафшон” маҳалласида яшовчи фуқаро Лола Жўраева хонадонида фойдаланилган табиий газ учун  асоссиз равишда  333 минг сўм миқдоридаги қарздорликлар ҳисобланиб, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан ушбу қарздорлик тегишли ҳисоблаш базасидан ўчирилмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Туман адлия бўлими томонидан фуқаролар Н.Ашуров ва Л. Жўраеваларнинг мурожаатларида қайд этилган важларини ўрганиш якунлари бўйича “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти  филиали директори номига  мазкур қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Тақдимнома газ таъминоти филиалида муҳокама этилиб, фуқаро Н.Ашуровнинг хонадонида фойдаланилган табиий газ учун асоссиз равишда ҳисобланган 1 миллион 410 минг 991 сўм ва фуқаро Л.Жўраеванинг хонадонида фойдаланилган табиий газ учун ҳисобланган 333 минг сўм миқдоридаги қарздорлик “Биллингаз” дастуридан чиқарилди.

Баҳодир АШУРОВ,
Термиз туман адлия бўлими  бошлиғи   

 

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз