Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Ғўр одамдан ғурурсиз одам ёмон… ёхуд ...

“Ғўр одамдан ғурурсиз одам ёмон… ёхуд қонунни бир пулга олмаган прокурор ҳақида”

Дониёр ҒАНИЕВ,
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати:

 — Умуман олганда, мамлакатда коррупцияга қарши курашда, турли соҳаларда рўй бераётган ўғрилик ва нопокликларни аниқлаш, олдини олиш, тегишли идоралар ва оммони огоҳ этиш учун бу борада хабар берувчиларнинг ўрни катта бўлади. Шу сабабли, коррупцион ҳолатларни фош этган ёки бундай ҳуқубузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни чақимчи ёки “козёл” деб атаб жазолаш ёки тазйиқ ўтказиш эмас, балки одамлар орасида уларга нисбатан ҳақиқий ватанпарвар, миллатсевар инсонлар деган қарашни шакллантириш, шу орқали жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ҳиссини яратиш муҳимдир.

Лекин парламентда қонунчиликка бу каби ижобий нормалар киритиш таклиф этилаётган бир пайтда, мамлакатнинг бошқа бир бурчагида айнан коррупцион ҳолатларни фош этишга уринган Aндижон шаҳар маҳаллий кенгаши депутатига нисбатан прокурор томонидан тақдимнома киритилиб, уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши шармандали ҳолатдир. Aйниқса, депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун ташкил этилган сессияда регламент талаблари қўпол бузилиши, депутатларни миллий гвардия ходими томонидан сессия олди тинтув қилиниши эса жойларда ҳокимиятлар ўртасидаги тийиб туриш принципи амалда “бир пулга олинмаслиги” ва баъзи раҳбарлар қонунларга “тупуриб қўйганини” кўрсатиб қўймоқда.

Мен учун масалани энг ачинарли томони шуки, бундай қўпол тарзда депутатларнинг ҳуқуқлари бузилишига Aндижон шаҳар маҳаллий кенгаши депутатлари (бир-икки депутатдан ташқари) ўзлари йўл қўйиб бергани, ҳоким ва прокурор буйруғини бажариб, бир овоздан сафдошларини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаб бергани бўлди. Зеро, ўзининг обрўси ва шаънини ҳимоя қилишга ҳаракат ҳам қилмаган депутатларнинг ким ҳам тарафини оларди, уларга ким ҳам  ёрдам беришни хоҳларди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз