ЯнгиликларСпортХабиб иккита жангдан сўнг фаолиятини якунлайди

Хабиб иккита жангдан сўнг фаолиятини якунлайди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов яна иккита жанг ўтказганидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин.

Бу ҳақида чемпионнинг менежери Али Абдул-Азиз хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Нурмагомедов UFCда яна иккита жанг ўтказади ва шундай сўнг фаолиятини якунлайди.

“Жастин — оддий чорлов эмас. Бу Хабиб учун енгил жанг бўлмайди. Мижозим отаси касалхонада ётган пайтида ҳам машғулотни ташлаб қўйгани йўқ. Унинг бош мақсади – 30-0. У бу вазифани уддалай олади”, — дея Абдул-Азизнинг сўзларини келтирмоқда South China Morning Post.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ҳисобида 28 та жанг бор. У бу жангларнинг барчасида ғалабага эришган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img