Бош саҳифаМуҳимХалқаро форумда “Ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва...

Халқаро форумда “Ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда

Ҳар бир мамлакат ҳуқуқий ахборот тарқатиш орқали аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда норма ижодкорлиги бўйича ўз тажрибасига эга.

Бугунги кунда давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш босқичма-босқич ислоҳ қилинмоқда.

Давра суҳбатида  “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори Фурқат Тожиев “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг янги вазифалари хусусида” мавзусидаги маърузаси билан, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги Қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий маълумотлар институтининг РФБ маълумотлар базаларини шакллантириш департаменти директори – Лилиана Сай “Қозоғистоннинг ҳуқуқий тизимлари: замонавий ҳақиқатлар” мавзусидаги, Қирғизистон Aдлия вазирлиги Aдвокатлик ва ҳуқуқий тарғибот департаментининг етакчи мутахассиси Қутман Кубатбеков “Қирғизистоннинг ҳуқуқий тизимлари: замонавий тенденциялар” мавзусидаги, Россия Федерацияси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот илмий марказининг илмий-техник кенгаши раисининг ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Михаил Cергин “Замонавий муаммолар ва уларни Россия Федерациясининг ҳуқуқий соҳасидаги рақамли трансформация йўли билан енгиш” мавзусида, Aрманистон Aдлия вазирлиги Қонунчиликни ривожлантириш ва ҳуқуқий тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари-эксперти Лилит Петросян “Ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳлар ишлаб чиқиш фаолияти” мавзусидаги, Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборотлаштириш бошқармаси бошлиғи Александр Браусов “Глобал рақамли трансформация даврида ҳуқуқий маълумотларга кириш: Беларусь Республикаси тажрибаси” мавзусида ҳамда Хитой Шимолий-Ғарбий институтининг халқаро ҳуқуқ профессеро Хiumei Wang ҳам ҳуқуқ соҳасини рақамлаштиришга оид мавзудаги маърузалари билан иштирок этмоқда.

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз