Бош саҳифаМуҳимХалқаро форумда “Сиёсатни амалга ошириш” (Policy implementation)...

Халқаро форумда “Сиёсатни амалга ошириш” (Policy implementation) мавзусида мунозара сессияси бўлиб ўтмоқда

Мунозара сессиясида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти котибиятининг Евроосиё бўлими бошлиғи Уильям Томпсон “Сиёсатни амалга ошириш”ни қўллашда алоҳида мамлакатларнинг ижобий тажрибасини таҳлил қилиш мавзуcида маъруза ўқиди.

Уильям Томпсон Марказий Осиёда бизнес учун ҳуқуқий муҳитни яхшилаш, ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш, сиёсатни амалга оширишда муаммоларни ҳал қилиш ҳамда маҳаллий бизнес учун изчил ҳуқуқий муҳитни таъминлаш бўйича баъзи бир тамойиллар ҳақида маърузасида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Халқаро юристлар ассоциацияси бош котиби Клаудио Виско “Policy implementation”нинг аҳамияти ва уни амалга ошириш механизмлари мавзусидаги фикрларини билдирди.

World Justice Project ташкилотининг бош илмий ходими Алехандро Понсе “Адолатга олиб борадиган йўлларни яратиш бўйича сиёсат ишлаб чиқиш ва амалга ошириш” мавзусида гапирди.

Кейл университети Шарқий Европа тадқиқотлари маркази раиси Александр Транк “Сиёсатни амалга ошириш” – Германия ва Европа иттифоқи ёндашувлари хусусида маъруза қилди.

Жаҳон банки давлат секторини бошқариш бўйича бош мутахассиси Валид Малик “Policy implementation”ни татбиқ қилиш бўйича халқаро тажрибалар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, форумда Массачутес технологиялар институти профессори Дарон Ажемоглуга  сўз берилди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз