Ўзбекистон Нотариал палатаси ўтган йилда халқаро нотариуслар иттифоқига аъзолик учун ўз ҳужжатларини тақдим этди, Шу боис биз Ўзбекистон Республикасидаги нотариат тизими билан танишиш учун ташриф буюрдик. Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиш икки босқичдан иборат.
Биринчиси – нотариат соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бизга тақдим этиши керак бўлади ва биз учун ўрганамиз.
Иккинчиси – мамлакат ҳудудига ташриф буюриб умумий нотариат соҳаси ва давлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликларини ўрганиш учун ташриф буюрилади.
Ҳозир учрашувда биз Нотариал палата Бошқарув Кенгаши аъзолари билан танишдик ва Палата раиси Дилшод Ашуровнинг презентацияси билан танишдик. Қисқача презентацияда Нотариал палата тўғри ривожланиш йўлида эканлиги, нотариуслар фаолияти ва рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғриси, мен ва ҳамроҳларимни қониқтирди. Халқаро нотариуслар иттифоқининг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган анжуманида Ўзбекистон Нотариал палатасини иттифоқ аъзолигига киритиш масаласи кўриб чиқилади. Ўйлайманки, бу масала ижобий ҳал этилади, – деди Ричард Бок мухбирларга берган интервьюсида.
Ташриф аввалида Ўзбекистон Нотариал палатасида, сўнгра Адлия вазирлигида раҳбарият билан учрашган Халқаро нотариуслар иттифоқининг халқаро нотариал ҳамкорлик бўйича комиссияси президенти Ричард Бок бошчилигидаги ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси раҳбарияти ҳамроҳлигидаги делегация куннинг иккинчи қисмида Давлат хизматлари агентлигида директори У.Муҳаммадиев билан учрашди ва нотариат соҳаси билан бевосита боғлиқ давлат хизматлари ҳақида батафсил маълумот тинглади.
– Ташрифдан мақсад – миллий нотариат тизимини ислоҳ қилиш доирасида умум эътироф этилган халқаро нотариат стандартлар моделидаги давлатларнинг илғор тажрибаси, нотариат соҳасидаги давлат хизматлари кўрсатиш масалалари, шунингдек, соҳадаги ислоҳотлар ва унинг халқаро миқёсида тан олиниши орқали Ўзбекистон Нотариал палатасининг Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиши масалаларини муҳокама қилиш, – деди ташриф чоғида Нотариал палата раиси Д.Ашуров.