Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХалқаро судда Украинанинг Россияга қарши даъвоси бўйича...

Халқаро судда Украинанинг Россияга қарши даъвоси бўйича тингловлар бошланди

Гаагадаги Халқаро судда Украинанинг Россия Федерациясига қарши даъвоси бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Россия “террорчи давлат” деб тан олинди. Киев Москвани 2014 йилдан бери Украина шарқидаги сепаратистларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда.

Гаагада БМТ Халқаро судининг очилишида Россия “Украина яхлитлигини йўқ қилишга интилаётган террорчи давлат”, деб аталди.

Киев томонидан Халқаро судга даъво киритилиб, БМТ Олий трибуналидан Москвадан Украина шарқидаги ҳозирда айирмачилар қўлида бўлган ҳудудларга қилинган тарихий ҳужумлар ва Қримнинг аннексия қилингани учун товон тўлашни талаб қилишини сўраган.

Москва вакиллари жавоб позициясини пайшанба куни билдиришини маълум қилган. Мазкур суд иши 2017 йилда БМТнинг Халқаро судига тақдим қилинган Россияга қарши Украина билан боғлиқ бир қанча даъволардан биридир. Шунингдек, 2014 йилда Қримнинг зўрлик билан аннексия қилиниши, кейин эса ўтган йили Россиянинг Украина шарқига бостириб кириши ҳақидаги айбловлар ҳам бор.

Киев Москва БМТнинг терроризмни молиялаштиришга қарши кураш ва ирқий камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияларини бузганини ҳам даъво қилмоқда. Россияга қарши сепаратистларни қўллаб-қувватлаб, уларни қурол ва пул билан таъминлаганликда айбловлар илгари сурилган. Бироқ Россия томони айирмачилар билан ҳар қандай алоқани рад этмоқда.

Шуни таъкидлаў жоизки, БМТ Халқаро судининг қарорлари бажарилиши мажбурий саналади, аммо суд айни дамда уни таъминлашга қодир эмас.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз