Бош саҳифаЯнгиликларСпортХанчжоу – 2022. Улуғбек Рашитовда олтин, Нодирбек...

Ханчжоу – 2022. Улуғбек Рашитовда олтин, Нодирбек Абдусатторовда кумуш. Ўзбекистон ҳисобига бугун 6 та медаль қўшилди (фото)

Ханчжоу – 2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 27 cентябрь куни беллашувлар иштирок этган бир нечта ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли натижа қайд этиб, ғолиб ва совриндорга айланишди.

Хусуссан, Таэквондо баҳсларида Улуғбек Рашитов (-68 кг) иорданиялик Карим Заидни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

ФОТО: MOQ

-67 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Феруза Содиқова эса кумуш медални қўлга киритди. Финалда хитойлик Жи Сонг Ферузадан устун келди. Шу тариқа, Содиқова мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

ФОТО: MOQ

Ўз навбатида, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам делегациямиз ҳисобига қўшалоқ медаллар тақдим қилди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан кумуш, Жавоҳир Синдоров эса 6.5 очко билан бронза медалига сазовор бўлди.

ФОТО: MOQ
ФОТО: MOQ

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса Умида Омонова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални тақдим қилди. 9 тур якунига кўра, Омонова 6.5 очко билан иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

ФОТО: MOQ

Бундан ташқари, дзюдо бўйича аралаш жамоавий дастурда ҳамюртларимиз кумуш медални қўлга киритишди.

Финалда Япония билан баҳс олиб борган жамоамиз имкониятни бой бериб, Осиё ўйинларини иккинчи ўринда якунлади.

ФОТО: MOQ

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз