Хитойда шанба куни 100 км масофага югуриш бўйича марафон бошланганди. Кутилмаганда кучли шамол ва дўл аралаш ёмғир ҳавонинг кескин совишига сабаб бўлган. Бу ҳақда BBC.com хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 172 киши йўқолгани аниқлангач, пойга бекор қилинган ва улар изланган. Уларнинг 21 нафари ҳалок бўлган.
Пойгадан олдин ёмғир ва шамол ҳақида прогноз бўлган, лекин бу даражада кучли бўлиши тахмин қилинмаган.