Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонХивада йўл қурилиши ходими 48 минг, кадастр...

Хивада йўл қурилиши ходими 48 минг, кадастр ходими 60 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

Хивада “Хоразм йўл қурилиш” МЧЖ бўлим бошлиғи 48 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди.

Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, у Хива туманидаги оилавий корхонага тегишли 8500 квадрат метр ер майдонига асфальт ётқизиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 1 млрд. 306 млн. сўм талаб қилган. Шундан 48 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, Давлат кадастрлари палатасининг Хива туман филиали ходими ҳам 60 минг АҚШ доллари билан қўлга тушган.

Маълум қилинишича, у ўзининг қайнотаси номида бўлган 4000 квадрат метр ер майдони 2021 йилда харидорга нотариал тартибда сотилганлигини била туриб, унда ўз улуши бўлганлигини айтиб, ерни сотиб олган фуқародан 60 минг АҚШ доллар талаб қилади. Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни таниши орқали олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз