Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариХизмат мавқеидан фойдаланиб фуқаролардан пора олиб юрган...

Хизмат мавқеидан фойдаланиб фуқаролардан пора олиб юрган кадастр ходимига суд ҳукми ўқилди

Судланувчи Х.Қодиров (исм-шарифлар шартли) 2018 йил апрель ойидан 2021 йилнинг июнь ойига қадар Кадастр Агентлиги Андижон вилояти бошқармаси Бўстон туман филиалида мутахассис вазифасида ишлаб келиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2021 йилнинг февраль ойида Бўстон туманида яшовчи фуқаро А.Ишметованинг яшаш хонадонига бориб, унга уй-жойига эгалик ҳуқуқини тиклаб беришини айтиб алдаб, уни ишонтириб ва ишончини суиистеъмол қилиб, 750.000 сўм пулларини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, фирибгарлик қилган.

Бундан ташқари, Х.Қодиров жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2021 йилнинг март ойида Бўстон туманида яшовчи фуқаро Ж.Эминовдан 1.500.000 сўм, 2021 йилнинг ёз ойларида фуқаро А.Шароповдан 100 АҚШ долларини, А.Хамроевдан 500.000 сўмни одамларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборади. Камига  маҳалладоши У.Рахимовага ўзига тегишли 20 сотих ер майдонини сотишини айтиб, уни ҳам алдаб 42.040.000 сўмга тенг 4.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ушбу ер майдонини 2021 йил 3 ноябрь куни фуқаро И.Зойитовага 53.550.000 сўмга тенг 5.000 АҚШ долларига сотиб юборади.

Суд, судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “б, в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

                                                                          Махмуджон Рўзиматов,
жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз