Меҳнат шартномаси асосида ишлаб турган ва 1 йиллик ҳарбий хизматга кетаётган ходимлар Сиз билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 99-моддаси, яъни ўз хоҳишингиз билан эмас, балки Меҳнат кодексининг 106-моддаси ҳарбий хизматга кетиш муносабати билан бекор қилинг!
Яъни, бунда Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эга бўласиз:
* Қайтиб келгач узоғи билан уч ой ичида иш берувчига мурожаат қилиб олдинги ишингизга жойлашиш ҳуқуқига эга бўласиз; (Меҳнат кодекси 68-модда)
* Хизматдан қайтиб келиб ишга кирганингиздан кейин 6 ой ўтмасдан таътил олиш ҳуқуқига эга бўласиз; (Меҳнат кодекси 143-модда)
* Ҳарбий хизматни ўтаётган пайтингизда хотинингиз иш жойидан оладиган таътили юзасидан имтиёзга эга бўлади; (Меҳнат кодекси 144-модда)
* Хизматга кетишдан олдин олиб бўлган таътилингиз пули компенсация қилиниб иш берувчи томонидан қайтариб олинмайди (Меҳнат кодекси 164-модда).