Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонХодимлар ойлиги ўз вақтида тўланмаганидан норози бўлди

Ходимлар ойлиги ўз вақтида тўланмаганидан норози бўлди

Деҳқонобод туман адлия бўлимига Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасида ишловчи бир гуруҳ ходимлар мурожаат қилиб, корхона томонидан иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраган.
Туман адлия бўлими томонидан мурожаат атрофлича ўрганилиб, корхонанинг 10 нафар ходими манфаатини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судига даъво аризалари киритилди.
Суд томонидан даъво аризалари қаноатлантирилиб, ходимларга жами 22 650 055 сўм миқдорида ойлик иш ҳақларини ундриб бериш тўғрисида суд буйруғи чиқарилди.

Маҳманазар Тангриев,
Деҳқонобод туман адлия бўлими бошлиғи 

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз