Хонанда Жасур Умиров вояга етмаган Ш.М.нинг номусига теккани юзасидан 2020 йилнинг 9 октябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Самарқанд вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, жиноят иши тергови якунланиб, 5 январь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судига юборилган.
“Тергов давомида айбланувчи Ж.У.нинг айби мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланганлиги боис у Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан, шунингдек, фуқаро А.З. ва Ш.Қ.лар Жиноят кодексининг 241-моддаси 2-қисми ва бошқа моддалари билан айбланди. 2021 йилнинг 5 январь куни жиноят ишини кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига юборилди”, дейилади Самарқанд вилояти прокуратураси маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Жасур Умиров вояга етмаган Ш.М.нинг номусига теккани юзасидан 2020 йилнинг 9 октябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган эди. Бу бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, ишда тўпланган далиллар асосида хонандага нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айб эълон қилиниб, суднинг 21 декабрь кунидаги ажримига асосан унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани, жиноят иши тергови вилоят прокурори томонидан назорат қилинаётгани ҳақида хабар берилган эди.