Инсон ресурсларини бошқариш фаолияти рақамлаштирилмоқда. Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг хабар беришича, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимликларидаги инсон ресурсларини бошқариш фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида ташкил қилинган hrm.argos.uz электрон тизимига бугунги кунда 4 мингга яқин ташкилотлар уланган.
Агентлик ва UZINFOCOM ҳамкорликда тизимда ишлаш бўйича инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун график асосида семинарлар ўтмоқда.
Жумладан, бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимликларидаги инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Унда кадр ишини рақамлаштиришнинг аҳамияти, электрон дастур билан ишлаш механизмлари тушунтирилди.