ЯнгиликларМаҳаллийҲудудларда бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турлари учун 1164 та спорт майдончалари...

Ҳудудларда бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турлари учун 1164 та спорт майдончалари ташкил этилади

“Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5282-сон, 05.11.2021 й.) қабул қилинди.

 Қарор билан 2021–2022 йилларда юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

 Қарорга мувофиқ қуйидаги спорт мусобақалари ҳар йили ўтказилади:

* юриш ва югуриш бўйича — “Tashkent Marathon”, “Samarkand Half Marathon” ва “Zaamin Ultra” халқаро марафонлари, “Sky Camp Bostanliq” триатлон ва йога марафонлари, “Барча рекордлар бизники!” (5 ва 10 минг қадамга), турли масофаларга югуриш бўйича “Янги рекордлар сари!”;

* мини-футбол бўйича — “Янги Ўзбекистон ёшларимиз”, “Соғлом оила — Янги Ўзбекистон таянчи” (оилавий жамоалар ўртасида) “Раҳбар кубоги” (давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида);

* бадминтон бўйича — “Баҳор маликалари”, “Бадминтон лигаси” (умумий ўрта ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида), “Раҳбар кубоги” (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида) ва “Имкониятингиздан кўпроғини бажаринг!” (аҳолининг кенг қатламлари ўртасида);

* стритбол ва “Workоut” бўйича — “Рекорддан — янги рекордга!” ва “Гиёҳванд моддаларга қарши!” (таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида), “Муҳими ғалаба қозониш эмас, балки қатнашиш!” (маҳалла жамоалари ўртасида), “Қишлоғинг учун ғалаба қозон!” (қишлоқ жамоалари ўртасида), “Соғлом танда — соғлом фикр!” (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида).

Қарорга кўра, 2021–2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турлари учун 1164 та спорт майдончалари ташкил этилади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img