Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонID карта олиш учун аризаларни Ягона портал...

ID карта олиш учун аризаларни Ягона портал орқали амалга ошириш мумкин

Жорий йил 4 январдан бошлаб биометрик паспортларни шахсни тасдиқловчи ID карталарга алмаштириш хизмати йўлга қўйилди.

Президентнинг ПФ-6065-сонли Фармонига асосан:

  • биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;
  • иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ИД картани рўйхатдан ўтказиш 1 иш куни мобайнида амалга оширилади. ИД-картани расмийлаштириш учун “Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. Бу 22.09.2020 йил ҳолатига кўра 198 470 сўмни ташкил этади.

ИД-карта маълумотларни йиғиш пункти томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қуйидаги муддатларга берилади:

  • янги туғилган болага бир ёшгача— икки йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра);
  • бир ёшдан 16 ёшгача— 5 йил муддатга (ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра).
  • 16 ёшдан 60 ёшгача — 5 йил муддатга;
  • 60 ёшдан ошганларга — 10 йил муддатга.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз