Бош саҳифаТаҳлилIELTS имтиҳонидан 9 балл: меҳнатми ёки қобилият?

IELTS имтиҳонидан 9 балл: меҳнатми ёки қобилият?

Бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда IELTS имтиҳонидан юқори балл олиш кандидатларга кўплаб имкониятлар эшигини очаётгани барчамизга маълум. Кимга, қаерга қарама, қўлида IELTS материалларини кўтарган ўқувчиларга, талабаларга, устозларга, боринки, магистрларга ҳам кўзингиз тушади.

Банк ходимларидан тортиб то шифоркорларгача IELTS сирларини ўрганиш ва имтиҳондан иложи борича баландроқ, халқ тилида айтганда эса 7 + (seven plus) балл олиш асосий мақсадлардан бирига айланган. Аммо негадир ҳамма ҳам кўп йиллик тайёргарликдан кейин ҳам IELTS имтиҳонидан кутилганидек юқори балл ола олмаяпди. Баъзилар эса аксинча, кеча инглиз тилини бошлаб, индинга IELTSдан биттада 7 ёки ундан юқори баллни қўлга киритаётганига гувоҳ бўламиз. Хўш, уларнинг омади келганми шунда? Ўзи IELTSда омад калитингиз қай даражада қўл келади? Ёки улар чиндан ҳам тил ўргананишга қобилиятлими ёки бошқалардан кўра кўпроқ меҳнат қилишганми? IELTSдан юқори балл олишда ўрганувчилар учун тилга бўлган муносабат аҳамиятлироқми ёки қобилият каттта рол ўйнайдими? Бугун сизлар билан бу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Тепада келтириб ўтилган  саволлар фақат биз ўзбек тили орқали инглиз тилини ўзганаётганларини қийнаётгани йўқ, бу ҳақида бутун дунё тилшунослари бир қатор тажрибалар ўтказиб, хулосалар чиқаришган. Жумладан, Австралияда араб, хитой ва ҳинд тили орқали инглиз тилини ўрганаётган талабалар билан бир эксперимент ўтказилган. Унга кўра, кўплаб талабалар IELTSдан юқори балл олишларига асосий сабаб бу уларнинг кучли мотиви, янаям соддароқ тилда айтадиган бўлсак, ўзларига берган мотивацияси  сабаб бўлганлиги қайд этилган. Яъни Австралиядаги талабаларнинг янги ҳаётга, иқтисодий ўсишга бўлган интилишлари, уларни IELTSдан юқорироқ балл олишган ундаган. Тадқиқотчи Ҳолмеснинг таъкидлашича, агар  одамлар ўрганаётган тилларига позитив муносабатда бўлсалар, улар бу тилни ўрганишда тезроқ ва юқорироқ натижаларга эришадилар.

Янги Зеландиялик Элдер ва Олугин инглиз тилини ўрганиш ва IELTS имтиҳонидан юқори балл олишнинг боғликларинини ўрганишди. Натижаларга кўра, ўрганувчилар уч ой тайёргарлик давомида IELTSдан атиги ярим баллга ўзларини тил билиш даражасини кўтара олишлари мумкин экан.  Бунда ҳам ўрганувчиларнинг тилга бўлган муносабати алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланган.

Аммо бу фикрларни рад этадиган тилшунос олимлар ҳам йўқ эмас. Ҳиндистонлик тилшунос Растининг фикрига кўра, IELTSга позитив муносабатда бўлган кандидатлар ва бошқалар орасида сезиларли фарқ йўқ. Тилга бўлган кучли иштиёқ IELTSдан юқори балл олишга кафолат бермайди, аксинча ўрганувчилар тилни ўзлаштиришнинг самарали усулларини кўриб чиқишлари ва IELTS имтиҳонига тайёрловчи дастурларига қатнашишлари яхши ва самарали қадам эканлигини таъкидлайди.

Кўплаб талабалар IELTS Speaking имтиҳони давомида хавотир ва тушкунлик кайфиятида бўлишлари барчамизга маълум. Ва бу ҳақиқат Реад ва Ҳаес томонидан тарғиб қилинган “ўқитувчилардан тилга яхши муносабат ва ўрганувчилардан мотивация” ғоясини инкор этади. Бу мавзуда қилинган Мерлеснинг тадқиқот натижалари барчани ҳайратга солиши табиий. У IELTS имтоҳонини иммиграция ва таълим мақсадида топширган кандидатлар орасида тадқиқот иши олиб борди. Унинг фикрига кўра, иккала гуруҳ кандидатларида ҳам тестдаги иштирокларида уларнинг миллати, ёши, жинси ва бошқа факторлар таъсирга эга.

Тадқиқотчи Атанинг таъкидлашича, араб ўрганувчиларида лексик ва маданий инглиз тили билан боғлиқ муаммолар туфайли улар инглиз тилида мулоқот қилишда бир қатор қийинчиликларга дуч келишади. Шу ўринда у IELTS имтиҳони кўпроқ ижтимоий ва илмий мавзулардаги топшириқлар ва текстларга асосланган материлллардан бўлишини тавсия қилади.

Бироқ Морган Террининг фикрича кучли мотивация ва IELTS кандидатларининг мақсадлари имтиҳондан юқори балл олишдаги асосий сабаб деб кўрсатилади. Шунингдек, у IELTS имтиҳони кўпроқ тармоқли маркетингга асосланган бўлиши ва асосан ранг-баранг, долзарб, руҳлантирувчи ва IELTS кандидатларига бошқа имтиҳонларга тайёргарлик кўришга ҳам ёрдам берувчи материаллардан иборат бўлиши кераклигини айтиб ўтади.

Ушбу тадқиқотчиларнинг фикрлари барчаси инобатга олинганини ҳамма IELTS имтиҳони тест топширувчилари гувоҳи бўлган. Чунки, IELTS имтиҳони йиллар давомида сайқалланиб, йилдан йилга яхши материаллар тақдим этиб келмоқда. Маълумки, IELTS имтиҳонига тайёргарлик давомида ўрганувчилар нафақат ўзларининг тил билиш даражасини оширишлари, балки тадқидий ва ижодий фикрлашни ривожлантиришлари, жамиятдаги муаммоларга фикр билдиришни ўрганишлари, reading қисми орқали турли хил мавзуларда маълумотларга эга бўлишлари ва listening қисми орқали турли хил инглиз тили муҳити билан танишишлари мумкин. Бир сўз билан айтганда, IELTS имтиҳони кандидатларни фақат тил билиш даражасинигина эмас, балки дунёқараши, фикрлаши ва турли хил вазиятларга ечим топа олиш қобилиятларини ҳам синовдан ўтказади дея айта оламиз. Кўпчилик IELTS дастурини ўргатувчи ўқитувчилар имтиҳондан юқори натижаларга эришиш учун тил билишнинг ўзи етарли эмаслигини таъкидлашади. Яъни ўрганувчилар турли хил мавзуларда танқидий ва ижодий фикр юрита олишлари лозим. Бу эса IELTS имтиҳонинг реадинг ва wритинг қисмидан юқори балл олишнинг асосий сирларидан бири ҳисобланади.

Юқорида таъкидланганидек, баъзи олимлар IELTSдан юқори балл олишни ўрганувчиларнинг миллати билан бевосита боғлайдилар. Аммо тил ҳар бир инсон томонидан ўзлаштирса бўладиган билим саналади. Вақт масаласига келсак, бу ҳар бир ўрганувчининг мотивацияси ҳамда иқтидорига боғлиқ десак адашмаймиз. Лекин, IELTSдан юқори баллни қўлга киритишнинг ҳеч қандай сирли калити ёки сеҳрли омади мавжуд эмас. Ҳаммаси йиллик тажриба ва меҳнат орқасидан келадиган натижадир. Муносабат масаласига келсак, IELTSни бир имтиҳон сифатида эмас, янгича билимлар берадиган дастур сифатида қаралса, тайёргарлик давомидаги ҳафсаласизликлар даражаси камайган бўлар эди.

Дилобар Зарипова,
ЎзЖОКУ магистранти

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз