Бош саҳифаТаҳлилИхчам давлат бошқаруви қандай натижа беради?

Ихчам давлат бошқаруви қандай натижа беради?

Ҳар қандай ҳуқуқий давлатнинг фаровонлиги давлат бошқарувининг халқчиллигига боғлиқ. Шу маънода, давлат бошқаруви тизими ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадор бўлишини таъминлаш — давр талаби.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги беш йилда Ҳаракатлар стратегияси асосида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойилга таянган ҳолда давлат бошқаруви органларининг очиқлиги ва ҳисобдорлиги, мансабдор шахсларнинг иш сифатини баҳолаш тизимлари жорий этилиб, кадрларни танлашга қўйиладиган талаблар кучайтирилди.

Хусусан, жорий йилнинг 20 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатида 2023 йилда давлат бошқаруви соҳасида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Мазкур мурожаатда санаб ўтилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси сифатида 2022 йилнинг 21 декабр санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон Фармони ҳамда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-447-сон Қарорлари
 қабул қилинди.

Қарор билан давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштиришкорпупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда бюджет маблағларининг сарфланишини устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ҳудудларга хизмат сафарларини қисқартирган ҳолда жойлардаги муаммоларни аниқлаш учун “онлайн қабул”, “виртуал ташриф” каби ҳудудлар билан ишлашнинг масофавий тизимини жорий этиш, ижро этувчи ҳокимият органлири учун энергия ва бошқа ресурсларнинг сарфланишини босқичма-босқич, шу жумладан тежамкор технологияларни жорий этиш ҳисобидан мақбуллаштириш, республика ижро этувчи ҳокимият органларини автотранспорт билан ишлаш меъёрлари раҳбар кадрларнинг қисқаришини инобатга олган ҳолда мақбуллаштириш, бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда расмий тадбирларни ўтказиш бўйича максимлар нархларни ичига олувчи меъёрларни белгилаш, шунингдек, назорат тадбирларини ўтказишниншг муқобил шаклларини жорий этган ҳолда барча назорат тадбирлари ва обьектлари ҳақидаги маълумотларни очиқлигини таъминлаш белгиланди.

Шунингдек, барча республика ижро этувчи ҳокимият органларининг қарийб 5 минг функциялари хатловдан ўтказилиб, 500 га яқин такрорланадиган, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган функциялар аниқланганлигини инобатга олган ҳолда, республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестри шакллантирилиб, доимий юритиш амалиёти йўлга қўйиладиган бўлди.

Бундан ташқари, Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан, синов тариқасида, Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланди.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланди ҳамда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими тугатилди.

Уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш ва уларнинг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан лавозимга тайинлаш амалиёти бекор қилинди.

Маълумки, давлат органи қанча кўп бўлса, солиқ тўловчиларга шунча кўп юк тушади, бюрократия кўпаяди. Шу сабабли, амалга оширилиши режалаштирилаётган маъмурий ислоҳотлар орқали ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка қаратилган бошқарув тизими бир қатор муҳим мақсадларга хизмат қилади.

Биринчидан, ортиқча, бир-бирини такрорлайдиган тузилмалар  қисқартирилади.

Иккинчидан, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни тезкорлик ҳал этишда давлат бошқарув органлари фаолиятини рақамлаштиришни янада такомиллаштирилади.

Учинчидан, қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан марказий ва маҳаллий раҳбарларнинг ҳисобот бериш тизимини янги сифат босқичига олиб чиқилади.

Тўртинчидан, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми аниқ белгиланади.

Бешинчидан, давлат бошқаруви тизими ва маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш орқали давлат бюджети ортиқча сарф-харажатлар ва юкламалардан халос бўлади.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қоладиБош вазир ўринбосарлари сони 8 тадан 4 тага туширилади.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжатлар билан 2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартириладиган бўлди ҳамда марказий идора ва вазирликларнинг
26 та функцияси қуйи бўғинларига ўтказилди.

Шунингдек, 12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилиши12 та вазирликлар, 3 та қўмита ва 1 та агентлик тегишли тузилмалар негизида қайта ташкил этилиши ҳамда 24 та давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгараши белгиланди.

Жумладан, Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этиладиган бўлса, Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилиши белгиланди.

Давлат солиқ қўмитаси Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилди.

Шу билан бирга, юқоридаги Фармон билан, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг доимий асосда ишлайдиган котибияти ташкил этиладиган бўлди.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари ҳаётга изчил татбиқ этилиши мамлакатимизда давлат бошқаруви тизими ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадор бўлишига хизмат қилади ҳамда давлат бошқаруви билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштиришкорпупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда бюджет маблағларининг сарфланишини устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрналишини таъминлайди.

Абдуманноп БЎРИЕВ,
Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғи

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз