Бош саҳифаҲудуд 24Тошкетн ш.ИИВ мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлгани тўғрисидаги видеога...

ИИВ мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлгани тўғрисидаги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақидаги хабарларга Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, масъуллар томонидан текширув ўтказилган. Аниқланишича жорий йилнинг 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г.Б, С.Н. лар ердаги муз бўлагини тепган.

Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз деб уларни оғзаки қўрқитишган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетишган.

Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат ота-онаси бағрида.

Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз