Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариИкки марта судланиб хулоса чиқармаган йигит, яна...

Икки марта судланиб хулоса чиқармаган йигит, яна жиноятга қўл урди

Феруз Ёдгоров муқаддам икки маротаба талончилик жиноятларини содир қилганлиги учун судланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан бўлса-да, бундан ўзига ижобий хулоса чиқармасдан 2021 йил 9 август куни ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонаси биноси томонга бораётган О.Аслонованинг бўйнидаги тилла занжирини юлиб олиб, жабрланувчининг 5.000.000 сўмлик мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ф.Ёдгоровга нисбатан бўлган жиноят иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби жабрланувчининг аризаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани олиб қўйиш ва кўздан кечириш, ашёвий далилни олиб қўйиш ва кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, шахсни фотосуратдан таниб олиш учун кўрсатиш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадвал, бир дона диск билан ўз исботини топган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг ҳукмига кўра, Ф.Ёдгоров Жиноят кодекси 166-моддаси 3-кисмининг «а» банди билан айбли деб топилиб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукмига нисбатан Ф.Ёдгоров тайинланган жазони енгиллаштириш масаласида апелляция шикояти келтирган.

Шикоятга асосан иш вилоят судида кўриб чиқилиб, апелляция инстанциясининг 2022 йил 19 январдаги ажримига кўра, биринчи босқич судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Нозимжон Жўраев,
Бухоро вилоят судининг судьяси

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз