Tesla ва SpaceХ компаниялари асосчиси Илон Маск карбонад ангидрид газини тутиш ва сақлаб қолишга мўлжаланган энг яхши технология учун 100 миллион доллар мукофот ваъда қилди. У танловни Twitter саҳифасида эълон қилди.
«Мен карбонат ангидридни йиғиш бўйича энг яхши лойиҳага 100 миллион доллар ажратаман” — деб ёзади Маск. Шунингдек, у ушбу таклиф тафсилотлари билан кейинги ҳафтада таништиришни ҳам айтиб ўтган.
Ушбу газни йиғиш ва сақлаш деганда карбонат ангидни саноат ва энергетика манбаларидан ажратиб олишва атмосферадан узоқ муддатда иҳоталаб туриш жараёни кўзда тутилган. Бу жараёнедан мақсад глобал исиш ва атроф-муҳит ифлосланишига қарши курашдан иборат.
8 январда Илон Маск сайёрамизнинг энг бой одами деб тан олинган, аммо орадан тўрт кун ўтиб, Tesla акциялари нархининг тушиб кетиши оқибатида бу “унвон”дан маҳрум бўлганди.
Илон Маск 100 миллион долларлик танлов эълон қилди
