Блогер Шахноза Соатова телеграмдаги саҳифасида Тошкентда кўп қаватли уй устига уй қурилганлиги бўйича ўз мулоҳазасини билдирди.
“Биттаси “дом”нинг томига “участка” қурибди. Бу иморат бизнинг бугунги кунимизга шарж аслида. Ҳамманинг кўз ўнгида қурилиш материалларини ташиб чиқиб қурганда, бир кечада осмондан тушиб қолмаганку иморат. Ғирт “Ошкора қотиллик қиссаси”, деб ёзади блогер.
“Фарқи шуки, одамлар, қўни-қўшни, уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув компанияси ”ҳой, қурма буни” десаям безрайиб қураверибди. “Қўлингдан келганини қил, барибир ҳеч нима қилолмайсан”, деганми. Бўлмаса шунча пулини рискка қўйиб шу авантюрани қилармиди?
Нимагадир у ушбу авантюраси ўхшаши ва унга бунинг учун ҳеч нима бўлмаслигига ишонган.
Қаердан? Томда яшадиган Карлсонда ҳам йўқ бунча журъатни у қайдан олган?
Атрофда бўлаётган ишлардан.
Ҳамма истаган жойидан ерни истило қилиб бир нималар қуриб оляпти, ўраб оляпти, бино устига қаватлар қуряпти, шаҳар марказида ерни панжара билан ўрагани шов-шув бўлса, панжарани олиб ташлаб, ўзича ҳаммани бопладим деб энди деб арча туплари экиб ўраб оляпти. Танкалари кучлими? Балки энди танка ҳам керакмасдир, қонунларга танкаларсиз ҳам тупурворадиган даражага чиққандирмиз.
Ахир, шунча ишкал қилганлар жазоланмаяпти, жазоланганлар бир юмалаб жазони ўтаб-ўтамай озод бўляпти, мезонлар ишламагач ё улар тўғри бўлмагач, ётиб қолгунча отиб қоладида.
Мана билиб қолишди шу иморатини, нима қилибди? Жарима тўлайди, қурилиш материалларини сотади. Агар билиб қолишмаганида, теппа текин “ерга” иморатли бўларди.
Антиутопия жанрида постни якунласам: эрталаб уйқудан турсангиз, уйингиз сизнинг уйингиз эмас, биттаси тунда сизни каравотингиз билан кўчага чиқариб қўйиб, уйингизни эгаллаб олган ва “энди бу менинг уйим, чунки мен шуни истадим” деяпти. Кўчада ҳам шунчаки яшолмайсиз, каравотингиз турган ерни кимдандир ижарага олишингиз керак камида…”