Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяларининг ташаббуси билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабалар ҳамда университет ўқитувчилари иштирокида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида “Судья ва ёшлар” тарғибот учрашуви ўтказилди.
Давра суҳбати давомида Президентнинг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори, мазкур ҳужжат асосида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури”нинг амалга оширилишидан кутилаётган натижалар, айни жараёнда талабаларнинг фаол иштироки юзасидан ҳам фикрлар билдирилди.
Университет ўқитувчилари ва талабалар ҳам инсон ҳуқуқларини сўзсиз таъминлашининг аҳамияти ва бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир якунида университетининг алоҳида ташкил этилган суд залида талаблар учун сайёр суд мажлислари ўтказилгани эса алоҳида аҳамият касб этди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди