Олимлар хулосасига кўра, одам сутка давомида беш соатдан кам ухласа, унда сурункали касалликлар ривожланиш хавфи 20 фоизга ошади. Уйқусизлик асоратлари, айниқса, ўрта ва кекса ёшли инсонлар саломатлигига кўпроқ хавф солади.
Ёқутхон Мажидова, тиббиёт фанлари доктори, профессор:
— Носоғлом турмуш тарзи, хусусан, асабийлашиш, безовталик, ухлашдан аввал меъёридан ортиқ овқатланиш, ёруғ муҳит каби омиллар уйқусизликка сабаб бўлади. Оқибатда:
- иммунитет пасайиб, инсон турли касалликларга чалинишга мойил бўлиб қолади;
- фойдали иш коэффиценти камайиб, диққатни жамлай олмаслик, хотира сусайиши кузатилади;
- кам ухлаган инсон юрак-қон томир касалликларига чалиниши, бош оғриғи, депрессия, стрессдан азият чекиши мумкин.
Одатда бир кеча-кундузда қанча соат ухлаш керак?
чақалоқлар — 18-19 соат;
болалар — 11-12 соат;
катта ёшлилар — 7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади.