Бош саҳифаМуҳим«Instagram»даги сохта онлайн дўконлардан эҳтиёт бўлинг

«Instagram»даги сохта онлайн дўконлардан эҳтиёт бўлинг

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида истиқомат қилувчи 1986 й.т., Т.Д. ариза билан мурожаат қилиб, “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “Apple_optomuz1” канали томонидан таклиф қилинаётган «iPhone 11ProMax» русумли мобил қурилмани сотиб олиш мақсадида, сотувчининг талабига кўра, 1.600.000 сўм пулларни сўралган банк картасига ўтказиб берганидан сўнг, номаълум шахс ёзишмаларни ўчириб, уни блоклаб, ғойиб бўлганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахслар Андижон вилояти Асака туманида яшовчи университетнинг 1-босқич талабаси, 2004 й.т., А.С. ва Шаҳрихон туманида яшовчи 1999 й.т., М.А. эканлиги аниқланган.
А.С. ва М.А.лар қўлга олинган вақтда, улардан олинган ашёвий далиллар бўйича тезкор-техник текширувлар ўтказилиб, улар томонидан яна бир неча нафар фуқароларнинг жами 10.300.000 сўм миқдордаги маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлиги маълум бўлди.
А.С. ва М.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз