Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИнтернет-фирибгарлар тармоғига тушиб қолмаслик учун нима қилиш...

Интернет-фирибгарлар тармоғига тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Россиялик ички ишлар ходимлари Интернет-фирибгарлар тармоғига қандай қилиб тушиб қолмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда.

Aэропортлар ва кафеларда бепул wi-fi ҳудудларини сиз ҳам кўргандирсиз? Ва, албатта, улардан фойдаланган бўлсангиз ҳам керак.

Бундай ҳудудларда wi-fi дан фойдаланганингиздан сўнг ҳаммаси яхши, ҳеч қандай муаммо йўқдек туюлади. Аммо бирдан, балки, бир неча кундан сўнг, сизнинг шахсий маълумотларингиз бегона одамлар қўлига тушиб қолганини биласиз. Улар дарҳол Интернетга чиқариб юбориш ёки тўлов талаб қилиш билан сизга таҳдид қилишлари мумкин.

Нима учун бундай бўлди?

Ҳамма гап айнан шундай бепул wi-fi ҳудудларида. Фирибгар сизнинг ён атрофингизда ноутбук ва тармоқ адаптери билан ўтирган бўлади ва муассаса тармоғини «клонлайди». Шунда сиз адашиб, фирибгарларнинг “клонланган” wi-fi тармоғига уланасиз. Афсуски, айнан шундай бўлади. Номи бир хил-ку, текшириш учун вақтингиз бўлмайди.

Қандай йўл тутиш керак?

Гаджетингиздаги «Номаълум тармоқларга автоматик уланиш» функцияси агар ёқилган бўлса, ўчириб қўйинг. Яхшиси, бепул wi-fi тармоғига умуман уланманг. Aгар мободо уланган бўлсангиз, шахсий маълумотларингизни (карта рақами, паспорт серияси ва бошқаларни) хеч қачон киритманг ва айниқса, ҳеч нарса учун пул тўламанг.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз