Telegram асосчиси Павел Дуров Apple компаниясининг фойдаланувчиларга нисбатан сиёсатини кескин танқид қилди. Унинг фикрича, бу сиёсат фойдаланувчиларни “рақамли қуллар”га айлантириб қўймоқда.
Дуровнинг фикрига кўра, Apple компанияси “ўзининг экотизимига қамалиб қолган мижозларига эскирган қурилмаларни оширилган нархларда сотиш бўйича ўз бизнес моделини самарали амалга оширмоқда”.
“Ҳар сафар iOS платформаси учун мессенжерни синаб кўришга тўғри келганда мен ўзимни “ўрта асрларга тушиб қолгандек” ҳис қиламан, чунки 60 герц кучланишда ишловчи iPhone дисплейи “120 герц кучланишда ишлайдиган Android платформали телефонларнинг янада ёрқинроқ тасвирларни узата олувчи дисплейи билан рақобатлаша олмайди”, дея таъкидлайди Дуров.
Лекин Дуров корпорация технологияларидаги энг салбий жиҳат бу унинг фойдаланувчиларини “Apple’нинг рақамли қуллари”га айлантириши эканини айтди. Яна унинг изоҳ беришича, Apple одамларга фақат App Store орқали ўрнатилган дастурлардан фойдаланишга рухсат беради. Маълумотларнинг захира нусхасини яратиш учун фақат Apple iCloud’дан фойдаланиш мумкин. Шунинг учун “Apple’нинг тоталитар ёндашуви Хитой Коммунистик партияси томонидан юқори баҳоланиши табиий.
Павел Дуров Apple ва унинг маҳсулотларини мунтазам танқид қилиб келади. Хусусан, у iPhone фойдаланувчиларини Android’ни танлашга чақириб, App Store’да Telegram’нинг блокланишини Россия ҳукуматининг босими билан изоҳлаган. Кейинроқ улар билан муросага келгач, уларни дастурларнинг тарқатилишида Apple ва Google монополиясини чеклашга даъват қилди.
The New York Times нашрида Apple раҳбари Тим Кук ва Хитой ҳукумати келишувга эришгани ҳақида айтилади. Нашрнинг маълум қилишича, Хитой ҳукумати тақиқлагандан сўнг Apple’нинг фуқаро эркинликлари ва маълумотлар махфийлигини таъминлаш мажбуриятлари ҳақидаги баёнотларига қарамай, Кук iPhone’лардаги шифрлаш технологиясидан воз кечди.