Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқИш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти...

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни неча кун олдин огоҳлантириши керак?

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт:

— меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинганда — камида 2 ой олдин;

— меҳнат шартномаси ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда бекор қилинганда — камида 2 ой олдин;

— меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда — камида 2 ҳафта олдин.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз