Бош саҳифаМуҳимИш стажи ва иш хақи тўғрисидаги маълумотлар...

Иш стажи ва иш хақи тўғрисидаги маълумотлар рақамлаштирилган фуқароларга фақат паспорт ёки ИД-карта билан давлат пенсияси тайинланиши мумкин

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Камолиддин Ҳожибеков маълум қилди.

Маълумотлар тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилган, меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқаролар иш жойида кадрлар бўлимига мурожаат қилиб, меҳнат дафтарчаси ҳамда диплом маълумотларини «Ягона миллий меҳнат тизими» (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни талаб қилишингиз ҳамда тўғри киритилганлиги бўйича текшириб чиқишингиз сўралади.

Меҳнат фаолиятини тугатган фуқаролар исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиши ҳамда меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. (Ушбу хизмат бепул амалга оширилади).

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз