Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқИшга тиклаш тўғрисидаги суд қарори шу кундан...

Ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарори шу кундан бошлаб ижро этиладими?

— Ишга тиклаш тўғрисида суд қарор чиқариб берса, у дарҳол ижро этилиши керакми? Ишга тиклаш бўйича қарор қабул қилинган кундан буйруқ чиқадими ёки бошлиғимизнинг ўзи ҳал этадими?

— Фуқаролик процессуал кодексининг 266-моддасига асосан меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимни ишига тиклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилиши кўрсатилган. Шу сабабли ишга тиклаш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилгандан сўнг дарҳол ижро қилиш учун ижрога юборилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни 30-моддаси 2-қисмига асосан юқоридаги асосларга кўра ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ижро қилиш учун келиб тушган кундан бошлаб дарҳол ижрога қаратилади.

Юқоридаги қонун ҳужатларига асосан иш берувчи давлат ижрочисининг ишга тиклаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини ижросини таъминлаш бўйича юборган талабномасига асосан Сизни ишга тиклаш бўйича буйруқ чиқариши лозим. Агар ишга тиклаш тўғрисида буйруқ чиқармаса Маъмурий жавобгарлик кодексининг 198-1-моддасига асосан жавогарликка тортилади.

 

Саволга «Мадад» ННТнинг масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз