Ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
1) ишончнома муддатининг тамом бўлиши;
2) ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши;
3) ишончнома берилган шахснинг бош тортиши;
4) номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;
5) номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;
6) ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши;
7) ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши.
Ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса – ундан воз кечиши мумкин.Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас.
Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади.
Ҳуқуқий маълумот «Мадад» ННТ мутахассислари томонидан тайёрланди.