ТаҳлилИслоҳот – ислоҳот учун эмас, инсон учун

Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, инсон учун

Статистик маълумотларга кўра сўнгги 30 йилликда 90 га яқин давлатда демократик конституциявий ислоҳотлар амалга оширилиб, уларнинг 53 тасида янги конституциялар қабул қилинган.

Таъкидлаш лозимки, давлат ва жамият ҳаётидаги кейинги ислоҳотларга Конститутсияга киритилаётган ўзгартиришлар пойдевор бўлиб хизмат қилиши зарур.

Жумладан, умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конститутсиявий қонун лойиҳасида таклиф этилган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат суверинетети, халқ ҳокимиятчилигини, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш, маҳаллий ижро этувчи ва вакиллик органлари ваколатларини янада аниқ ажратришни, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, қонунчилик ташаббуси ҳамда суд-ҳуқуқ ва таълим-тарбия, ижтимоий ҳимоя бошқа соҳаларга оид бўлиб, 64 та моддага 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш, 6 та янги модда билан 16 та янги норма қўшиш назарда тутилган эди.

13-моддага киритилаётган ўзгартишлар мисолида олсак, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш давлатнинг мажбурияти сифатида белгиланмоқда.

Ёки 24-моддада Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланиши белгиланмоқда.

Ҳаёт инсон учун энг олий неъмат. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсон учун ажралмас ҳуқуқ ҳисобланади. Шу сабабли, инсонни ҳаётдан маҳрум қилиш ҳеч қанақасига мумкин эмаслиги, ҳаттоки жиноий қилмиш учун жазо сифатида ҳам ўлим жазоси қўлланилиши мумкин эмаслиги Конститутсия даражасида белгиланмоқда.

Конститутсияга фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таʼминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормалар киритилмоқда.

Бугунги кунда энг актуал мавзулардан бири бўлган уй-жой дахлсизлиги, хусусан уй-жойларнинг ноқонуний бузилиши каби низоли масалаларга чек қўйиш мақсадида
27-моддада ҳеч ким уй-жойдан суднинг қарорисиз маҳруҳ қилинишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, янгиланаётган Конститутсияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалардан бири шахсий ҳаёт дахлсизлиги билан боғлиқ бўлиб, 25-моддага шахс суд қарори қабул қилинмагунича 48 соатдан кўп муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслигига оид тўғридан тўғри амал қилувчи норма киритилмоқда.

Ушбу каби нормаларнинг Жиноят протсессуал кодексида мавжудлигига қарамасдан Конститутсияда айнан таъкидланиши, биринчидан давлат томонидан фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашга жуда жиддий эътибор қаратилаётганлигини англатса, иккинчидан фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини танишини осонлаштиради.

Бундан ташқари, 26-моддада айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши белгиланмоқда.

Конститутсиядаги шахсий ҳаёт даҳлсизлиги билан боғлиқ юқоридаги кафолатлар инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясига чуқур эътибор қаратилаётганлигини англатади ва қонун ва ҳуқуқ устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, Конститутсиясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.

И.Б.Тўлқинбоев,
Наманган вилоят адлия бошқармаси
катта маслаҳатчиси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img