Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонИслоҳотлар самараси электрон норма ижодкорлигига қанчалик боғлиқ?

Ислоҳотлар самараси электрон норма ижодкорлигига қанчалик боғлиқ?

Бугунги кунда, давлат ҳокимиятини демократлаштириш ва модернизациялаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар шароитида норма ижодкорлиги фаолиятини ҳам янада такомиллаштириш, мазкур соҳанинг миллий қонунчилик базасини ташкил этишдаги ролини тобора кенгайтириш масаласи долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.

Таъкидлаш лозимки, жамият ҳаётини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий қонунчилик тизимидаги барқарорлиги норма ижодкорлиги фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш билан бевосита боғлиқ.

Бу борада, сўнги йилларда мамлакатимизда концептуал ислоҳотлар, шу жумладан норма ижодкорлиги фаолиятига иновацион технологияларини кенг жорий этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, Президентимизнинг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида Норма ижодкорлиги жараёни (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни илгари суриш, ишлаб чиқиш, келишиш, киритиш ва ижросини мониторинг қилиш) босқичларини электрон шаклга ўтказишни назарда тутувчи электрон норма ижодкорлиги тизимини ривожлантириш устувор йўналишлардин бири этиб белгиланди.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 апрелдаги 284-сон қарори асосида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими ишлаб чиқилиб, ишга туширилди.

Ишлаб чиқилган мазкур Ягона электрон тизим қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишни назарда тутади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишиш (виза қўйиш) учун, шу жумладан уларнинг кенг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамасини ўтказиш учун бир вақтнинг ўзида ва тезкор жўнатиш имкониятини яратиш;

амалга оширилган ҳаракатларни автомат тарзда расмийлаштириш, тақдим этиш ва қабул қилиш саналарини қайд этиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш) жараёнининг шаффофлигини таъминлаш;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини, шу жумладан визаларнинг ҳақиқийлиги ва уларнинг долзарблигини тасдиқлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш) жараёнида амалга оширилган ҳаракатлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифлари ва эътирозлари тўғрисида ахборотни тўплаш ва сақлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёни ҳамда келишиш Ягона электрон тизим орқали амалга оширилган манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тўғрисидаги ахборотни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ягона электрон базасини юритиш, шунингдек, ахборот-таҳлилий ва статистик маълумотларни шакллантиришда ягона электрон базадан фойдаланиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишиш (виза қўйиш) жараёнини реал вақт режимида бошқариш, мониторинг ва назорат қилиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишиш (виза қўйиш) жараёнида вақтни ва меҳнат ресурсларини сезиларли тежаш.

Бугунги кунда, манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳалари келишиш (виза қўйиш) ҳамда кейинчалик қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига фақат Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда киритилмоқда.

Мазкур тизим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қулай ва тез келишиш имконини берганлигини, тизим сабабли ҳуқуқ ижодкорлигидаги сансалорлик  ва бюрократия олди олинганлигини ва ушбу тизим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишишнинг белгиланган муддатларига риоя этилмаслик имонини бермаслигини таъкидлаб, тизимга 200 дан зиёд турли хил ташкилотлар, асосан барча давлат бошқаруви органларини уланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига асосан Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон – “E-qaror” тизимини ишлаб чиқилиб синов тариқасида ишга туширилди. Вазирлик томонидан ҳозирда Қашқадарё ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликларида ушбу электрон тизим жорий этилиб, ҳокимлик томонидан ҳужжатларни (қарор, фармойиш) тайёрлашдан тортиб, ҳоким томонидан имзолангунга қадар бўлган жараён ушбу тизим орқали бўлиши таъминланди. Ҳозирда 1200 дан ортиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари ушбу тизим орқали қабул қилинди.

Мазкур қарор билан жорий йилнинг июль ойидан тизимни республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этиш белгиланди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига таъсири муҳим бўлганлиги сабабли, норма ижодлиги фаолияти сифатини тубдан оширишга долзарб аҳамиятга эга.

И.В.Кудрявцев,
Тошкент давлат юридик университети
профессори вазифасини бажарувчи, ю.ф.н

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз