ЯнгиликларМаҳаллийИсроилга ишга жўнатишни ваъда бериб келаётган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Исроилга ишга жўнатишни ваъда бериб келаётган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти. Самарқанд тумани Гаффаров кўчасида яшовчи 28 ёшли М.Ш. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида Самарқанд шаҳри С.Айний маҳалласида яшовчи 42 ёшли И.Д.(аёл) уни Исроил давлатига ишлашга юборишини ваъда қилиб, 2019 йил ноябрь ойидан 2021 йил январь ойига қадар бўлиб-бўлиб, жами 14.100 АҚШ долларини олганлигини, бироқ шу кунга қадар И.Д. уни Исроил давлатига юбормасдан, пулларини қайтариб бермай алдаб келаётганлигини, шу сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Бундан ташқари, Самарқанд тумани Қўшмасжид МФЙда яшовчи 36 ёшли Д.У. ариза билан мурожаат қилиб, уз аризасида И.Д. (аёл) уни хам Исроил давлатига ишлашга юборишини ваъда қилиб, 2019 йил декабрь ойидан 2020 йил январь ойига қадар бўлиб-бўлиб, жами 10.000 АҚШ долларини олганлигини, бироқ шу кунга қадар уни Исроил давлатига юбормасдан, пулларини қайтариб бермасдан, алдаб келаётганлигини, шу сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img