Бугунги кунда электр энергиясини ўлчаш воситаси ва тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун фуқаролар ўз хоҳишига кўра:
Давлат хизматлари марказлари
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)
“ЭЛЕКТР” дастурий таъминоти (Onlayn platforma) орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳукуматнинг 555-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 11-бандида истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун “ЭЛЕКТР” дастурий таъминоти (Onlayn platforma) орқали давлат хизматидан электрон тарзда мурожаат этганда йиғим ундирилмаслиги белгиланган.