Италия Бош вазири мамлакатдаги сиёсий инқироз манзарасида истеъфо берди. Бу ҳақда Rai News 24 телеканали хабар берди.
Конте 26 январь куни Вазирлар кенгаши мажлисида ўз лавозимидан кетиши ҳақида маълум қилди. Шундан сўнг у истеъфо ҳақидаги аризасини топшириш учун мамлакат президенти Сержо Маттарелли қабулига, Квиринал қасрига йўл олди. Телеканал маълумотига кўра, уларнинг суҳбати ярим соатча давом этган, шундан сўнг Конте президент саройини тарк этган. Сўнг у Сенат ва Депутатлар палатаси раҳбарлари билан учрашган.
Италияда етакчи коалициядаги партиялардан бири ҳукумат таркибидан чиққач, сиёсий инқироз юзага келган эди. Мамлакатнинг собиқ бош вазири ва марказдаги “Жонли Италия” партияси раҳбари Маттео Ренцининг айтишича, унинг партиясидан икки киши ҳукумат таркибидан чиқиб кетган. Ҳукмрон коалиция тарқалиб кетгач, амалдаги ҳукумат раҳбари Жузеппе Конте асосий эътиборини Сенатга қаратди.
Ренци ва Конте ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг кескинлашуви ўтган йилнинг охирида анча кучайган. Ўшанда собиқ бош вазир Европа Иттифоқи иқтисодиётини тиклаш фондидан Италия учун ажратилган маблағлардан фойдалаши бўйича ҳукумат режасини кескин танқид остига олган эди.
Италия бош вазири истеъфо берди
