Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариИзбосканда ерфуруш фирибгарга суд ҳукми ўқилди

Избосканда ерфуруш фирибгарга суд ҳукми ўқилди

Асад Фозилов (исм шарифлар шартли) Қорадарё сув иншоотлар бошқармасида 2-тоифали гидротехник муҳандиси вазифасида ишлаб келиб, фуқаро М.Шойимовга Избоскан тумани Бештерак МФЙ ҳудудидаги “Катта Фарғона канали” бўйидан 0,08 га ер майдонини 7.500 АҚШ доллари эканлиги, лекин у ер майдонини 6.500 АҚШ долларига сотиши мумкинлиги, қолган 1.000 АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали, турар жой сифатида туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериши мумкинлиги ҳақида айтиб, М.Шойимовни алдаб ва пора беришга далолат қилиб, Пахтаобод тумани Дурдиёр МФЙ ҳудудидаги “Х-А” фермер хўжалиги дала шийпони ёнида, 6 “Captiva” русумли автомашина салонида М.Шойимовдан талаб қилинган пулдан 3.500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушлангани оқибатида, ўзганинг анча миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик билан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга қўлга кирита олмасдан, суиқасд қилган.

Суд мажлиси давомида Асад Фозилов содир этган жиноятига иқрор ва пушаймонлигини билдирди.

Суд, судланувчи А.Фозиловни айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувини Жиноят процессуал кодексининг 5867-моддаси тартибида муҳокама қилиб, келишув Жиноят процессуал кодексининг 5861-моддаси талаблари асосида, айбланувчи томонидан иҳтиёрий равишда тузилганлиги, айбланувчи келишувнинг моҳиятини, унинг шартларини тушунганлиги ва оқибатларини англаб етганлиги, судланувчи келишувни қўллаб-қувватлаши, зарар йўқлиги сабабли, судланувчининг айбга иқрорлик келишувини тасдиқлашни лозим топади.

Суд, судланувчи А.Фозиловга нисбатан жазо тайинлаш лозим деб, унга жазо тайинлашда, Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан айбига тўлиқ иқрор бўлиб қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, ЖКнинг 56-моддасида кўрсатилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.

Суд, судланувчи А.Фозиловга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Олий суд Пленумининг  “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги,  “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги, “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги ва “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорларининг раҳбарий тушунтиришларига риоя қилиб, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, жиноят содир этгунга қадар хулқ-атворини, айб шаклини, содир қилинган жиноятнинг хусусиятини, ижтимоий хавфлилик даражасини, содир қилиш шароити ва сабабларини инобатга олиб, уни очиқда қолдириш орқали ҳулқини ижобий томонга ўзгартириш имконияти йўқ деб ҳисоблаб, фуқароларнинг Конституция ва қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялаш мақсадида, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тасдиқланганлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 572-моддасига асосан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси энг кўп муддатининг ярмидан кўп бўлмаган миқдорини, 28, 211-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

                                                                            Жаҳонгир Якубхўжаев,
жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз