Бош саҳифаМуҳимИжтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш...

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ҳолати таҳлилий муҳокама қилинди

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлисида Сирдарё ва Тошкент вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилаларнинг турмуш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати таҳлилий  муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичида 6 та тоифа бўйича Сирдарё вилоятида 14 364 нафар ва Тошкент вилояти бўйича 59 260 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилган.

Ҳар икки вилоятда ҳам хотин-қизларни онкологик скринингдан ўтказиш, нуроний онахонлар маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва касаба уюшмалари санаторийларида даволанишлари ташкил этилган.

Ўтган давр мобайнида ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга тиббий-ижтимоий ёрдам берилишига катта эътибор қаратилган. Хусусан, Сирдарё вилоятида 776 нафар ва Тошкент вилоятида
1 917 нафар ва хотин-қизлар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари, шахсий гигиена воситалари билан таъминланган.

Ўз навбатида, сенаторлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда, жумладан, эҳтиёжманд қатламнинг уй-жойга оид эҳтиёжини қондириш, бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш, субсидиялар тақдим этиш орқали рўзғорини бойитиш борасидаги ишларда муаяйн камчиликлар борлиги қайд этилди. Мазкур  саъй-ҳаракатлар замирида, аввало, инсон қадр-қимматини жойига қўйиш масаласи кўндаланг турганлиги,  вазирлик ва идоралар ҳамда ҳар икки вилоят ҳокимликлари белгиланган кўрсаткичлар ижросига масъулият билан ёндашиши кераклиги уқтирилди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз