Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи Н.Ф., ариза билан мурожаат қилиб, бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган фото ва видеотасвирларини инстаграм ижтимоий тармоғида номаълум шахс тарқатаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фото ва видеотасвирларни тарқатаётган инстаграм аккаунти фойдаланувчиси Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида яшовчи 2002 й.т., М.З. эканлиги аниқланган.
М.З. ушбу фото ва видеотасвирларни жабрланувчининг таниши Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшаган, ҳозирда Россия Федарациясига мавсумий ишчи сифатида ишлашга кетган, 1995 й.т., Х.Ш.дан олганлигини ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш бўйича Х.Ш. кўрсатма берганлигини маълум қилган.
М.З. ва Х.Ш.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.