ЯнгиликларМаҳаллийЖаҳон чемпионатида муносиб қатнашган кикбоксингчиларимиз тантанали кутиб олинди

Жаҳон чемпионатида муносиб қатнашган кикбоксингчиларимиз тантанали кутиб олинди

16-19 сентябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси (WAKO) томонидан 26-Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилди. Унда ўзбекистонлик спортчилар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Бугун спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Маросимда АОКА директори, Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти Асаджон Ходжаев, ассоциация мутасаддилари, ОАВ ходимлари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

«Спортчиларимиз эришган натижа билан фахрланамиз, — деди А.Ходжаев. — Ўйлайманки, ғалабалар давомли бўлади ва тез орада Ўзбекистон кикбоксинг бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлар қаторига қўшилади. Келгуси халқаро мусобақаларда барча спортчиларга омад ва муваффақият тилайман».

Эслатиб ўтамиз, кикбоксингчиларимиз мусобақада 21 та медал — 5 та олтин, 6 та кумуш, 10 та бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 19-ўринни эгаллади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img