Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг...

“Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” танловлари Қашқадарёда ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда адлия органлари ходимлари ўртасида “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” танловлари ўтказилиб борилади.

Жорий йилда мазкур танлов Қашқадарё вилоятида 21-22 январь кунлари ўтказилиши белгиланган.

Танловда республиканинг барча вилоят адлия бошқармалари ҳамда битта туман адлия бўлимидан бир нафардан ходим иштирок этади.

Танлов маданий дастурлар билан ҳам безатилиб, мазмунли тарзда ташкил этилиши режалаштирилган.

Танлов икки номинация бўйича ташкил этилади:

“Йилнинг энг яхши адлия бўлими” номинацияси бўйича танлов 21 январь куни соат 15-00 да;

“Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинацияси бўйича эса 22 январь куни соат 10-00 да бошланади.

Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган танловларга ташриф буюрган меҳмонлар вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари билан таништирилмоқда.

Дастлаб, Қарши туманида жойлашган Абул Муин Насафий мақбарасига ташриф буюришди.

Ташриф давомида мазкур зотнинг ҳаёти, ижоди ва илмий-маънавий мероси ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Танлов тафсилотлари билан батафсил таништириб борамиз.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз