Бош саҳифаМуҳимЙорг Пуделька: Адлия билан ҳамкорлигимиз қарийб 30...

Йорг Пуделька: Адлия билан ҳамкорлигимиз қарийб 30 йилдан буён давом этмоқда

GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, доктор Йорг Пуделька:

— GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Адлия вазирлиги ўртасидаги ҳамкорл ик 1990 йиллардан буён давом этиб келмоқда. 1990-2000 йилларда ҳамкорлигимиз асосан фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган бўлса, охирги 10-15 йилдан буён маъмурий қонунчилик бўйича ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишда Ўзбекистонда кейинги йилларда сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.

Ташкилотимиз адлия вазирлиги билан келгусида ҳам бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Бунинг учун қонунчилик ҳужжатларини, уларга шарҳларни ишлаб чиқиш мақсадида бевосита Адлия вазирлигида ишчи гуруҳларни ташкил қилиб, бу борада ишларни жадал давом эттиришни таклиф этаман. Бу адлия тизими ходимларининг салоҳияти яна-да юксалтиришга ҳам хизмат қилади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз